Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Мусаевнинг айтишича, собиқ АҚШ президенти Доналд Трамп 1987-йилда СССР КГБ томонидан ёлланган ва унга «Краснов» тахаллуси берилган.
Мусаевнинг сўзларига кўра Трамп 1987-йилда Москванинг 6-бўлимида хизмат қилган. Бўлимнинг асосий вазифаси – капиталистик мамлакатларнинг тадбиркорларини ёллаш эди. Айнан ўша йили 40 ёшли АҚШлик бизнесмен Доналд Трамп ёлланган.
«Ҳатто энг ғайритабиий ва ҳайратланарли нарсалар ҳам бўлиши мумкин – жумладан, бўлажак давлат раҳбарларини ёллаш ва ҳатто АҚШ президентини ҳам!» – дейди Мусаев.