“Ер қаъридан фойдаланиш маркази” тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Жорий йилнинг феврал ойида мамлакатимизда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 31 та ер қаъри участкалари “E-auksion” савдо платформаси орқали 25,1 млрд сўмга сотилди.
Таъкидлаш жоизки, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар “Ер қаъри тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фақат Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларга ёки Ўзбекистон фуқароларига берилади