Самарқандда 19 ёшли талаба ўзини 9-қаватдан ташлади

Самарқанд вилоятида 19 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 17:00 атрофида 2005 йилда туғилган С.М. Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилган.

Ҳозирда қизнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.