Шавкат Мирзиёев ҳузурида божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот бўлиб ўтди.
Қўшни давлатлар билан савдо ва туризм алоқалари кенгайиб бораётгани туфайли чегарадаги йўловчилар ва автотранспорт оқими камида 2 карра ошиши кутилмоқда.
Халқаро қатновли автобусларда ҳам, авиарейслардагидек, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан олиш тизимини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Натижада автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради, дейилади тақдимотда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон чегаралари орқали транспортлар ҳаракати 8 баробар кўпайиб, қарийб 5 миллионтага етди. Халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 140-ўриндан 74-ўринга кўтарилган.