Жанубий Кореяда кўприк қулаб тушди: 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди

Жанубий Кореянинг Чхонан шаҳрида тезюрар автомагистраль қурилиши вақтида кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Оқибатда 3 нафар ишчи ҳалок бўлди, яна 5 киши тан жароҳати олди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 9:50 да (Москва вақти билан 3:50 да) Сеул — Седжон автомагистралида рўй берган. Ишчилар крани ёрдамида темир балкалардан иборат конструкцияни кўтариб турганда, 50 метрли бешта балка кетма-кет қулаб тушган.

Фавқулодда хизмат ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Ҳозирча ҳалокат сабаблари аниқланмаган. Ҳодиса тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Трагедиядан сўнг Жанубий Корея Миллий ёнғин хавфсизлиги агентлиги қидирув-қутқарув ишларини кучайтириш бўйича буйруқ берди. Шuningdek, мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Чхве Сан Мок барча мавжуд ресурс ва персонални жалб қилиш бўйича фавқулодда кўрсатма берди.