«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этилди

Ўзбекистон Республикасида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан янги юбилей медали таъсис этилди. Ушбу медал билан 1941-1945 йиллардаги урушда бевосита қатнашган ҳамда ўзининг жанговар хизматлари учун турли орден ва медаллар билан тақдирланган фахрийлар мукофотланади.

Шунингдек, ушбу мукофот Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан тенглаштирилган шахсларга ҳам берилади. Бундан ташқари, уруш йилларида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган, ишлаб чиқаришда ва бошқа соҳаларда жонбозлик кўрсатган кишилар ҳам ушбу медалга лойиқ кўрилади. Бунга ўша даврда меҳнат учун таъсис этилган махсус орден ва медалларга эга бўлган шахслар, шунингдек, уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаролик лавозимида ишлаганлар ҳам киради.

Янги юбилей медали уруш фахрийларининг хизматларини қадрлаш ва уларнинг хотирасини ҳурмат билан ёдга олиш мақсадида таъсис этилган.