Чилида электр таъминотида катта узилишлар содир бўлиб, 14 та минтақада, жумладан, пойтахт Сантьягода миллионлаб аҳоли чироқсиз қолди. Электр таъминотидаги муаммолар 500 кВ кучланишли юқори волтли электр узатиш линиясидаги носозлик сабабли юзага келган.
Чили ички ишлар вазири Каролина Тоха ҳолат бўйича изоҳ бериб, шифохоналар, қамоқхоналар ва давлат муассасалари генераторларга уланганини маълум қилди. Шунингдек, у фуқароларни хотиржам бўлишга чақирди.
Пойтахтда метро вақтинча ишламайди, кўчаларда ҳаракат чекланган, йўл светофорларининг 27 фоизи ишламайди. Ҳукумат электр таъминотини тиклаш учун шошилинч чоралар кўрмоқда.