Бу бўйича қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди. Қонунга кўра, энди кўнгилли сифатида ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланади.
Жисмоний шахслар фақат ўзи ёки яқин қариндоши учун хайрия маблағларини йиғиши мумкин бўлади. Кўнгиллилар эса ўзига бегона бўлган шахслар учун хайрия йиғишда фақат эълон бериш билан кўмаклашиши мумкин, яъни улар энди пул маблағларини ўз билганича йиға олмайдилар
Бизга маълум хайриялар турли шаклларда йиғилар эди. Агар хайрия мол-мулк шаклида йиғилса, қабул қилиб олинган мол-мулк рўйхати шакллантирилади ҳамда унинг тури, миқдори кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.
Агар хайрия нақд пул шаклида бўлса, фақат хайрия қутиси ёрдамида ёки ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки олувчи юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.