Суданда ҳарбий самолёт ҳалокати оқибатида 46 киши вафот этди

Судан Қуролли Кучларига тегишли ҳарбий самолёт Омдурман шаҳри яқинида қулаб тушди, натижада 46 киши ҳалок бўлди. Самолёт турар-жой биноларига қулаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фалокатга техник носозлик сабаб бўлган. Самолёт Хартумдаги Вади-Саййидна авиабазасидан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб, орқа қисми ёниб, қулаган.

Бортда ҳарбийлар ва фуқаролар, жумладан, собиқ ҳарбий округ қўмондони Бахар Аҳмад ҳам бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Беш киши, жумладан, икки бола жароҳат олган ва шифохонага етказилган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.