Парламент ҳузуридаги жамоат фонди USAID грантларининг “музлатилиши” билан дуч келган ташкилотлар учун дастур яратади

АҚШнинг янги маъмурияти томонидан USAID грант дастурларининг молиялаштирилишини “музлатилиши” туфайли Ўзбекистондаги қатор фуқаролик жамияти институтлари лойиҳалари тўхтатилди.

Парламент ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Ҳусоновнинг таъкидлашича, бундай лойиҳаларни давом эттириш учун шароитлар яратилади.

Унинг сўзларига кўра, фонд 2025-йилда хорижий грантларнинг тўхтатилиши сабабли муаммоларга дуч келган ташкилотлар учун алоҳида дастур жорий этишга тайёр.