Буюк Британия қироли Чарлз III муқаддас Рамазон ойи бошланиши муносабати билан Лондонда ташкил этилган тадбирга ташриф буюриб, етакчи мусулмонлар билан учрашди.
У қиролича Камилла билан бирга оилаларга жўнатилаётган хайрия қутиларини қадоқлашда кўмаклашди. Хусусан, улар қоғоз пакетларга жойлаган хурмолар шаҳар шифохоналарига ифторлик учун жўнатилади.
