Ўзбекистон 12 балл билан “эркин бўлмаган” давлатлар қаторидан жой эгаллади

АҚШнинг Фреедом Ҳоусе нодавлат ташкилоти 1973-йилдан бери ҳар йили «Дунёдаги эркинлик» ҳисоботини эълон қилади. Ушбу ҳисобот 208 мамлакат ва ҳудудларда сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролик эркинликларининг ҳолатини баҳолайди, ҳар бир мамлакатга 0 дан 100 гача балл қўяди, қийматнинг юқорилиги эркинлик даражасини акс эттиради.

Ушбу рейтингнинг 2025 йил ҳисоботида Ўзбекистон 100 баллдан 12 балл олди, бу эса уни “эркин эмас” давлатлар сафига  киритди. Ушбу балл сиёсий ҳуқуқлар учун 2 балл ва фуқаролик эркинликлари учун 10 баллни ўз ичига олади.

Таққослаш учун, Қўшма Штатлар 100 баллдан 84 балл тўплаган бўлса, бу эркинликнинг юқори даражасини кўрсатса, Россия ҳам Ўзбекистон каби 12 балл тўплаб, “эркин эмас” тоифасида қолган.

Марказий Осиёдаги қўшниларимиз 2025-йилги ҳисоботда қуйидаги балларни олди:

Қирғизистон: 27 балл олиб “эркин эмас” деб таснифланган.

Қозоғистон: 23 балл, “эркин эмас” тоифасида.

Тожикистон 5 балл билан сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролар эркинликларининг ниҳоятда паст эканлиги даражасини кўрсатади.

Туркманистон эса 1 балл дунёдаги эркин бўлмаган давлатлардан бири бўлди