Германия «Альтернатива для Германии» (АдГ) партияси ҳамраиси Тино Крупалла Россияни Европанинг хавфсизлик сиёсати таркибий қисми сифатида кўриш мумкинлигини, аммо уни душман сифатида қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Германия мудофаа харажатларини ошириш мақсадга мувофиқми ёки йўқлиги ҳақида жиддий ўйлаб кўриши керак. «Ҳозирда биз америкаликлардан турли хил қуролларни тендерлар ва танловларсиз харид қиляпмиз», — деди Крупалла.
Шунингдек, у Россия Европанинг бир қисми эканини таъкидлади ва уни душман деб тан олишдан бош тортди.