Шанхайлик дизайнер итнинг бошига ўхшаш тоғ суратини жойлаштирди.
Ит эгалари кимнинг уй ҳайвони тоғга кўпроқ ўхшашини аниқлаш учун ўз жониворлари суратини тармоққа жойламоқда. Сайёҳлар эса буни ўз кўзлари билан кўриш учун келишяпти. Тоғ Хубэй провинциясидаги Ичан шаҳрида, Янцзи дарёси бўйича жойлашган.