Туғма кўрликнинг давоси топилди

Тарихда илк бор шифокорлар туғма кўр бўлган болажонларни даволашга муваффақ бўлишди.

AIPL1 генидаги мутация натижасида келиб чиққан туғма амауроз ташхиси қўйилган болалар бутунлай кўр бўлиб қолишган эди.

Шифокорлар бундай болаларнинг кўзининг тўр пардасига геннинг соғлом нусхаларини жойлаштирдилар.

Буни қарангки, мана операциядан беш йил ўтса ҳамки улар яхши кўришмоқда.

Ҳозирда ушбу болалар ота-оналарининг юзларини бемалол таний оладилар, ўқиш ва ёзиш ҳам улар учун муаммо эмас.