Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида 33 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси «Самара—Чимкент» трассасида содир бўлган. Ичида 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобусга юк машинаси келиб урилган. Аниқлик киритилишича, автобус Уфа шаҳридан Самарқандга келаётган бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автобусдаги Ўзбекистон фуқаролари захирадаги автобусга эвакуация қилинган.