Британия бош вазири Украина учун мустаҳкам тинчликнинг уч асосий шартини айтди

Британия бош вазири Украина учун мустаҳкам тинчликнинг уч асосий шартини айтди

Кир Стармернинг сўзларига кўра, бунинг учун қуйидагилар зарур:

— Керакли ҳарбий амалиётлар ўтказишга қодир ва музокараларда мустаҳкам позицияга эга бўлган кучли Украина;

— Европанинг ёрдами ва хавфсизлик кафолатлари;

— АҚШнинг қўллаб-қувватлаши.

«Бизга мустаҳкам тинчлик келишуви зарур, барбод бўладиган ва ишончсиз битим тузмаслик шарт. Айнан шу нарса Украина президенти Володимир Зеленскийни ташвишга солмоқда», – дея аниқлик киритди Стармер.

Шу билан бирга, Британия бош вазири, Зеленский ва Трамп ўртасидаги баҳсни томоша қилиш унга ноқулай бўлганини, Украина президенти Оқ уйда» ўзини нотўғри тутган» деб ҳисобламаслигини билдирди.