2024 йилда дунёда 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бойликка эга одамлар сони 4,4 фоизга ўсиб, 2,34 миллион кишидан ошди.
Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилган.
Энг катта ўсиш Шимолий Америкада кузатилиб, мултимиллионерлар сони 5,2 фоизга ошган. Ҳисоботга кўра, АҚШда ҳозирда 10 миллион доллардан ортиқ бойлиги бор одамларнинг деярли 40 фоизи яшайди, бу эса Хитойдагидан икки баравар кўп.
Шунингдек, ҳужжатда илк бор 100 миллион доллардан ортиқ бойлиги бор одамлар сони 100 минг нафардан ошгани қайд этилган. Ҳисоботга кўра, дунёдаги доллар миллиардерларининг сони 8 фоизга ошиб, янги рекорд даражага етди. Ўтган йилда дунёда 204 нафар янги миллиардер пайдо бўлган.