Доғистон ва Чеченистонда Telegram блокланди

Telegram мессенжери Россия Федерацияси таркибидаги Доғистон ва Чеченистонда блокланди. Бу ҳақда Доғистон Республикаси рақамли ривожланиш вазири Юрий Гамзатов маълум қилди.

“Telegram’ни Шимолий Кавказ федерал округининг икки ҳудудида – Чеченистон ва Доғистонда блоклаш тўғрисидаги қарор ҳуқуқ-тартибот идоралари таклифи асосида федерал даражада қабул қилинган. У кўпинча душманлар томонидан қўлланилади, бунга Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар мисол бўла олади. Эҳтимол, келажакда Telegram блокдан чиқарилади”, деди Гамзатов.

Доғистоннинг рақамли ривожланиш вазири муқобил сифатида VKontakte’дан фойдаланишни тавсия қилди.