Калифорния университети (UCSF) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, аёллар мияси эркакларникига нисбатан секинроқ қарийди. Олимлар бу ҳолат иккинчи Х-хромосома билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлашди.
Илгари бу хромосоманинг қариш жараёнига таъсири катта эмас деб ҳисобланган. Лекин янги тадқиқот шуни кўрсатдики, Х-хромосома ёш ўтиши билан фаоллашиши мумкин, бу эса когнитив (ақлий) қобилиятларнинг пасайишини секинлаштиради.
Тажрибаларда 20 ойлик мушукчалар мияси ўрганилган, бу одамда тахминан 65 ёшга тенг. Олимларнинг фикрига кўра, аёлларда қариш жараёнида мия ёшроқ кўринади ва уларда ақлий муаммолар камроқ учрайди.
Тадқиқотчилар эндиликда ушбу жараённи янада чуқурроқ ўрганиш ва келажакда инсон миясининг қаришини секинлаштириш учун махсус усуллар яратиш ниятида.