«Ташаббусли бюджет»да тарғибот босқичи бошланди

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Тарғибот босқичида ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.

Маълумот учун: овоз бериш босқичи 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб, 20 кундан 10 кунга қисқартирилган. Шу сабабли овоз бериш жараёнларига тайёргарлик кўриш учун тарғибот босқичи амалиётга жорий этилган.