Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг январь ойида 198,5 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Бу умумий экспортнинг 15,2 фоизини ташкил этган.
Бунда: тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 88,6 млн доллар;
Ип калава – 70,9 млн доллар;
Трикотаж мато – 23,0 млн доллар;
Газламалар – 11,6 млн доллар;
Пайпоқ маҳсулотлари – 2,7 млн доллар;
Гилам маҳсулотлари — 1,7 млн доллар.