Тибет: Осмондаги тақиқланган ҳудуд

Тибет устидан самолётлар парвоз қилиш деярли имконсиз. Ҳар қандай замонавий технологияларга қарамай, бу ҳудуд авиация учун йўпиқлигича қолмоқда.

Ва бунинг бир нечта сабаблари бор: сийрак ҳаво двигателлар ишлашига тўсқинлик қилади, Ҳимолай тоғларидаги кучли шамол ва босим ўзгариши парвоз хавфини оширади. Шунингдек, Тибет Хитой учун стратегик ҳудуд ҳисобланиб, бу ерда фуқаролик авиациясига қатъий чекловлар мавжуд.

Геомагнит аномалиялар эса навигация тизимларида носозликлар келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, авиакомпаниялар Тибет устидан ўтишдан қочишади ва хавфсизроқ йўналишларни танлашади.