«Агробанк» раиси Рустам Маматқулов ишдан кетди

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси Рустам Маматқулов лавозимидан кетган.

Банк расмий сайтининг «Раҳбарият» бўлимида раис номи ўзгарган. Аммо бу ҳақда ҳозирча ҳеч қаерда расмий маълумот берилмади.

Айни пайтда Эркин Қаҳҳоров Агробанк» АТБнинг янги раиси этиб тайинланган. У бу пайтгача раиснинг биринчи ўринбосари эди.