Истанбулдаги бош консулхона фуқароларни жиддий огоҳлантирди

 

Туркиядан Ўзбекистонга авиақатновлар давомида бегона шахсларнинг юкларини олиб ўтишдан қатъиян воз кечинг. «Айрим шахслар турли баҳоналар (оғир касал қариндоши, юкни жўнатиш имконияти йўқлиги ва ҳ.к.) билан ишонтиришга уриниши мумкин. Бундай ваъдаларга ишонманг! 

2023 йилда 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси Истанбул аэропортида бегона юкни олиб ўтишга рози бўлган, лекин чегарада текширув пайтида юкдан наркотик моддалар топилиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шунинг учун ҳеч қандай ҳолатда бегона юкни қабул қилманг!», дейилади бош консулхона мурожаатида.