Туркиядан депортация қилинган аёл шартли равишда жазога тортилди

Самарқанд шаҳри суди Туркиядан депортация қилинган Ҳадича Жафаровани 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 27,8 миллион сўм жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ унинг кексалиги инобатга олиниб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли жазо билан алмаштирилди.