Қашқадарёдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди

10 март куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнган. 

Воқеа жойига қутқарув хизматида 4 та ёнғин қутқарув бўлинмалари етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирган. 

ФВВ расмий хабарига кўра, ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. 

Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.