«Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида «Афросиёб» поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. 

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари амалга оширилади. 

Қатнов жадвали қуйидагича: 

778-сонли «Тошкент — Бухоро» йўналиши 

Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14 

777-сонли «Бухоро — Тошкент» йўналиши 

Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08