Навоийдаги портлаш сабаб бир киши ҳалок бўлди, 11 киши жабрланди

Аввалроқ Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй бергани ҳақди хабар берган эдик. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.