Ўзбекистон аҳолиси 1920 йилдаги 4,4 миллион кишидан 2025 йил 37,5 млн кишигача кўпайди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди.

Йиллар кесимида Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони (1 январь ҳолатига):

1920 йил – 4,4 млн киши

1930 йил – 4,9 млн киши

1940 йил – 6,6 млн киши 

1950 йил – 6,2 млн киши

1960 йил – 8,4 млн киши

1970 йил – 11,8 млн киши

1980 йил – 15,8 млн киши

1990 йил – 20,2 млн киши

2000 йил – 24,5 млн киши

2010 йил – 28,0 млн киши

2020 йил – 33,9 млн киши

2025 йил – 37, 5 млн киши.