Бу йил ҳам ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл 189 бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2025/2026-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ўтган йилги қабулдек қолдирилди.

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;

 Математика х 10 та;

 Ўзбекистон тарихи х 10 та;

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл

2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл

60 та саволдан жами 156,0 балл.

2025/2026-ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.