Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида фуқарони поезд уриб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 13 март соат 10:22 да тез ёрдам машинаси етиб борган вақтда ҳақиқатдан ҳам 1999 йилда туғилган, кар-соқов бўлган йигитча оғир ва карахт ҳолатда бўлган.
У 10: 34 да Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб келинган. Марказ шифокорлари оғир беморни ҳаётини сақлаб қолишга эришганлар, операция муваффақиятли ўтган.
Ҳозирда беморнинг ҳолати ўрта оғир, шифокорлар назоратида, саломатлик ҳолати ижобий кўринишда.