Ҳар бир фуқаро хавфсизлиги кафолатланган жамиятда яшашни истайди. Бугунги кунда “102” хизмати орқали келиб тушган жиноят хабарларини автоматик тарзда рўйхатга олиш тизими ишга туширилгани ана шу мақсадга хизмат қилмоқда. Ҳар бир мурожаатнинг рақамли изи қолиши орқали шаффофлик таъминланмоқда.
Шу билан бирга, айрим туман ва шаҳар ички ишлар раҳбарлари статистикани сунъий равишда яхшилаш мақсадида жиноятни яшириш, рўйхатга олишни ойлаб чўзиш ҳолатларига йўл қўйгани аниқланди. Бу эса жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Президент бу масалада ички ишлар вазирига янги топшириқлар берди.
🆕 Унга кўра:
✅ Ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларида кузатув камералари ўрнатилади.
✅ Ҳар бир инспектор «боди камера» билан таъминланади.
✅ Ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш учун янги рақамли платформа ишга туширилади.
✅ Жиноятларни ҳисобга олиш тизими тўлиқ рақамлаштирилади.
Бу чоралар ҳуқуқ-тартибот органларининг иш самарадорлигини ошириш, статистикани сунъий эмас, реал ҳолатда акс эттириш ва энг муҳими, жиноятчиликка қарши курашда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.