Швейцария элчиси Ўзбекистон фуқароларини фирибгарликдан огоҳлантирди

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сохта иш таклифлари ва қалбаки ишлаш рухсатномалари билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабабли фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

Элчи Константин Оболенский иш таклифининг ҳақиқийлигини текшириш, фирибгарларга пул тўламаслик ва фақат расмий каналлар орқали мурожаат қилиш зарурлигини таъкидлади. Иш визаси фақат Швейцариянинг Москвадаги элчихонасида расмийлаштирилиши мумкин.