Марсда ҳаёт мавжудлиги белгилари топилди. «Perseverance» ровери қоялардаги тошларда микроблар изларини топди.
Тошнинг кимёвий таҳлили унда микроорганизмлар яшаганини кўрсатди — тош миллионлаб йиллар олдин кўл бўлган жойда топилган.
Шунингдек, янги маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, сайёра юзаси остида ҳаёт бўлиши мумкин бўлган суюқ сувнинг «чўнтаклари» бўлиши мумкин.
Буни фақат тош ердаги лабораторияга олиб келинганидан кейингина аниқ тасдиқлаш мумкин бўлади.