Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарган қонун лойиҳасига кўра, шахсларни тасвирга ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ташқи белгилар йиғиндиси олиш фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.
Бунда қуйидагилар истисно:
⁃ хизмат вазифасини бажаришда давлат хизматчиларини суратга олиш;
⁃ тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга тушириш;
⁃ ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбадан олинган тасвирлар;
⁃ хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган кузатув камераларида олинган тасвирлардан фойдаланишда рухсат талаб қилинмайди.
Шунингдек, МЖтКга шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш мақсадида ахборотни ноошкора олишга мўлжалланган воситалардан фойдаланганлик учун жарима қўллаш назарда тутилмоқда.