Тошкентда пулли автотураргоҳлар учун максимал тариф маълум қилинди.
Пойтахт бўйлаб 200 мингдан ортиқ автомобилга мўлжалланган пулли автотураргоҳлар ташкил этилиши режа қилинган. Уларда бир соатлик паркинг нархи тариф зонасига қараб 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача бўлади, шу билан бирга, максимал тариф 30 минг сўмгача етиши мумкин. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу суммани “янги монополия товони” деб атади.