Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Фаррух Ҳайдаров 1983 йилда Қозоғистонда туғилган. 2004 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган. У фаолияти давомида Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Ҳайдаров бунга қадар Ички ишлар вазирлиги академиясининг магистратура босқичи тингловчиси эди.