Олимлар Бразилияда яшовчи кўршапалакларда янги турдаги коронавирусни аниқладилар, деб ёзмоқда Тҳе Индепендент.
«Янги коронавируснинг генетик кетма-кетлиги 2012-йилда Яқин Шарқда биринчи марта аниқланган Мерс-CоВ вируси билан деярли 72 фоиз ўхшашликка эга. 2014-йилда Саудия Арабистонида ушбу турдаги коронавирус 283 кишининг ўлимига сабаб бўлган», – дейилади хабарда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб Мерс-CоВ билан зарарланишнинг 2613 та ҳолати тасдиқланган, 943 киши вафот этган. Бразилиялик олимларнинг таъкидлашича, ҳозирча янги коронавирус инсонларга юқиши мумкинлигини аниқ айта олишмайди, бироқ бундай эҳтимол мавжуд. Олимлар бу йил тадқиқотларини Гонконгдаги лабораторияларда давом эттиришни режалаштирмоқдалар.