Гондураснинг Роатан оролида тижорат рейсини амалга ошираётган йўловчи самолёти қулади. Ҳодиса учишдан кўп ўтмай юз берди. Самолётда 15 киши бўлиб, улардан олти нафари ҳалок бўлди.
Гондурас фуқаролик авиация агентлиги маълумотига кўра, авиаҳалокат 17 март куни маҳаллий вақт билан 18:18 да (Москва вақти билан 03:20 да) Хуан Мануэль Гальвес халқаро аэропортида содир бўлган. Самолёт Ла-Сейба шаҳридаги Гильермо Андерсон аэропортига йўл олган эди.
Ҳалок бўлганлар орасида икки бола, шунингдек, Франция ва АҚШ фуқаролари бор. Қутқарув ишлари бошланган.
Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида Гондураснинг машҳур гарифуна мусиқачиси Аурелио Мартинес Суаcо ҳам борлиги маълум қилинди. Гарифуна – Африка ва маҳаллий ҳинд халқларининг аралаш маданиятига асосланган мусиқа йўналиши бўлиб, у 2021 йилда ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган.