Оксана Чусовитинага автомобиль совға қилинди

8 март куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтганди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина ўзининг севимли таяниб сакраш дастури финалида 13.516 балл тўплаб, олтин медалга эга чиққанди.

Бу ғалабадан кейин ўзбек спорти афсонаси, бу йил 50 ёшга тўладиган Оксана Чусовитинага BYD Song Plus DM-i CHAMPION русумидаги автомобиль совға қилинди.