“Ташаббусли бюджет”да овоз беришдаги муаммолар бўйича ахборот берилди

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг “Ташаббусли бюджет” жараёнларига овоз беришлари чоғида муаммолар кузатилаётгани хусусида мурожаатлар кўпайиб кетганлиги боис Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги ушбу йўналишга жавобгар масъул раҳбарлар томонидан атрофлича изоҳ берилди.

— Аввалги йилларда “Ташаббусли бюджет” жараёнларига овоз беришда муаммолар кузатилмаган эди. Ҳозирги пайтда овоз беришда айрим ҳолларда камчиликлар кўзга ташланиб қолмоқда. Бунинг сабаби нимада?  

— Эндиликда фуқаролар томонидан берилган овозлар саралашдан ўтказилиб, яъни унга аниқлик киритилганидан сўнг бир соатдан кейин ушбу фуқарога маълумоти юборилади,  – дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори Шерзод Муҳамедов. – Яъни, сизни овозингиз қабул қилинди ёки сиз аввал овоз бергансиз, агар бошқа бир сабаби бўлса аниқлик киритилиб, фуқарога СМС хабарнома тарзида юборилади.  

Бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчидикки ушбу жараённи, яъни фуқароларга ушбу жараённи етказишда бизга сиз журналистларнинг ёрдами керак бўлади. Фуқароларимиз буни тушунмаган ҳолда мисол

учун ҳар икки ёки беш дақиқада қайта-қайта овоз беришга ҳаракат қилиб: “порталишламаяпти”, “овозим қабул қилинмаяпти” деб қайта уринишлар бўлмоқда ва бунинг натижасида тушунмовчиликлар юзага келмоқда.  

— Ушбу носозликларни бартараф этиш учун серверларни катталаштириб, механизмларни такомиллаштиришнинг иложи борми?  

—  Серверлар ҳар доим юклама билан ишлаган, -дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази директори Отабек Эшчанов. — Биз икки баробар юқори қувватли серверлар қўйдик. Ўтган йили сотиб олинган эди. Бизни қийнаётган бир жиҳат 6та уяли алоқа компанияларидан маълумотлар серверга келиб тушади.  Масалан,сиз телефон рақамингизни киритдингиз ва ўша рақам корпоратив бўлса унда овоз бериш мумкин эмас. Биринчи навбатда ўшани саралаб олишимиз керак. (давоми видеода)