Футбол муносабати билан Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Бугун, 20 март куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Қирғизистон учрашуви бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Манбага кўра,

— Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан — Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота — Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми,
— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан — Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида соат 17.00 дан соат 23:30 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари   ҳаракати вақтинчалик чекланади.