Бу Халқаро олимпия қўмитаси сессиясида маъқулланди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) сессияси якдиллик билан бокс спортини 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритиш таклифини маъқуллади.
Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпиадаларида ХОҚ бокс мусобақаларини мустақил ташкил қилган эди. Бунинг сабаби Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) билан ҳакамлик, бошқарув, молия ва Россия билан алоқалар масалалари бўйича давом этаётган низолар эди. ХОҚ даcтлаб IBA билан ҳамкорликни тўхтатган, 2023 йилда эса уни Олимпия ҳаракатидан чиқариб ташлаган эди.