Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Қайд этилишича, Имом Бухорий мажмуасининг умумий майдони 44 гектарни ташкил этади.

Ҳозирда мақбара ва 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилди. Шунингдек, музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат бинолари ҳам барпо этилди.

Бундан ташқари, ҳудудда 2 минг ўринли йигирмадан ортиқ меҳмонхона, хиёбонлар ва тўртта таҳоратхона қурилиши режалаштирилган.