Ёнғоқ таркибида миянинг, суяк ва бўғимларнинг фаол ҳолатини сақлаб туриш учун керак бўладиган элемент мавжуд.
Таркибидаги бета-ситостерин туфайли мия ва юракнинг тож томирлари атеросклерози хавфини камайтиради.
Ёнғоқни мунтазам истеъмол қилиш қондаги глюкоза миқдорини камайтиради, қон босимини пасайтиради, ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради, кўкрак ва простата бези саратони хавфини камайтиради.
Ёнғоқ юқори калорияли маҳсулот бўлганлиги учун меъёридан кўп истеъмол қилиш ярамайди (кунига 7 донадан ортиқ).