Пермь шаҳрида яшовчи фуқаро маркетплейс орқали 190 минг рублга iPhone 16 буюртма қилди. Курьер посилкани етказиб берди, аммо у жойида уни очиб, текшириш имконияти бўлмади. Уйида қутини очган харидор ҳайрат билан телефон ўрнига консерва борлигини аниқлади.
У маркетплейсдан пулни қайтариб беришни талаб қилди, аммо рад жавобини олди, чунки сотувчи хусусий тадбиркор эканлиги маълум бўлган. Тадбиркор маблағни қайтаришга ваъда берган, лекин ваъдасини бажармаган. Шундан сўнг, харидор судга мурожаат қилган.
Суд қарорига кўра, тадбиркор харидорга пулни тўлиқ қайтариши ва 25 минг рубл миқдорида маънавий товон тўлаши шарт деб топилди.