«Қамчиқ» довонидаги вазият

Aйни вақтда «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда. ФВВ, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда. 

Шу билан бирга ҳоҳловчи йўловчилар учун ФВВнинг исиниш масканлари ташкил этилган. Довонда икки томонлама автомобилларнинг ҳаракати давом этмоқда.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.