Иқтидорли ёшлар учун янги имкониятлар пайдо бўлади
Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.
Хусусан, 2025 йил сентябрдан халқаро мактаб ташкил этиш режалаштирилган. У ерда 8-синф битирувчиларидан 60 нафар ўқувчи саралаб олиб халқаро таълим дастури асосида ўқитилади.
Шунингдек, ҳар йили 40 нафар ўқувчилар АҚШнинг “Печак лигаси” университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.
Яна бир янгилик– чет элда ўқиган ёшларни Ўзбекистонда ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш мақсадида “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилди.
У ерда иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади, хорижда таълим олиб қайтганлар учун имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади.
Бугунги кунда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 750 нафар ўзбекистонлик талабалар хорижда ўқияпти.