Амстердам марказида фуқаро томонидан бошқаларга нисбатан пичоқ билан ҳужум содир этилган, натижада беш киши жабрланди. Ҳодиса Дам майдони ва қироллик саройи яқинида жойлашган Синт-Николаасстраат кўчасида содир бўлган.
«Гумондор қўлга олинди. Ҳодиса жойи ўраб олинган, тез ёрдам хизматлари, жумладан, тез тиббий ёрдам машиналари ва тиббий вертолёт ишламоқда. Ҳодиса туфайли Амстердам марказий вокзали ва Дам майдони ўртасидаги трамвай ҳаракати вақтинча тўхтатилган», дейилади хабарда.
Ҳужумнинг сабаблари ҳозирча номаълум. Шунингдек, воқеа туфайли шаҳар кенгашининг йиғилиши тўхтатилган ва Амстердам мэри Фемке Ҳалсема йиғилишни тарк этган.